Андижонда Spark аварияга учраб, 2 киши ҳалок бўлди
Ҳолат юзасидан ЙҲХБ маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Андижон вилояти Марҳамат тумани Алитепа МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган.
1998 йилда туғилган ҳайдовчи Spark русумли автомобилда катта тезликда ҳаракатланган ва руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва 1999 йилда туғилган йўловчи вафот етган. Бир йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







