Ўзбекистон

Камида 300 та давлат хизматлари хусусий секторга ўтказилиши мумкин

Бу  “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида кўрсатиб ўтилган.

Камида 300 та давлат хизматлари хусусий секторга ўтказилиши мумкин

Президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон фармонига мувофиқ “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тасдиқланган. Мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланиб, 5 та устувор йўналиш доирасида 100 та мақсадга эришишга қаратилган.

 

“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди. Унда турли соҳалардаги ислоҳотлар, иқтисодий ўсиш, таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимларининг такомиллаштирилиши, экологик барқарорликни таъминлаш ва давлат бошқарувини замонавийлаштириш каби мақсадлар кўзда тутилган.

 

Жумладан, ушбу стратегиянинг IV. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ йўналишида Давлат хизматларини рақамлаштиришнинг кўламини кенгайтириш орқали аҳоли учун «Сервис давлат» тизимини жорий қилиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларга барҳам бериш каби мақсадлар белгиланган.

 

Ушбу мақсадлар қуйидаги бандларни ўз ичига олган:

 

1. Электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 100 фоизгача етказиш.

 

2.  Фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар улушини 50 фоизгача етказиш.

 

3.  Композит ва проактив тарзда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини камида 40 тага ошириш.

 

4. Камида 300 та давлат хизматларини хусусий секторга ўтказиш.

 

5. Лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатларини камида 20 фоизга қисқартириш ҳамда 50 фоизини соддалаштириш.

 

6.  Давлат хизматларини кўрсатишнинг 300 тага яқин тартиб-таомилларини соддалаштириш.

 

7.  Давлат хизматларини «3 қадам», «фойдаланувчи учун мослаштирилган», «барчаси бир мобил иловада» тамойиллари асосида рақамлаштириш.

 

8. Давлат хизматларининг 40 фоизини хусусий секторга ўтказиш ва фуқароларнинг шахсий иштирокини 2 баробарга қисқартириш.

 

9. «Электрон ҳукумат» тизимининг янги босқичи — «Рақамли ҳукумат» тизимига ўтилиб, барча ҳужжатлар ва муносабатларнинг рақамли шаклда бўлишини таъминлаш.

 

10. Фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиши учун мурожаат қилишида ариза ёзиш, турли шаклларни тўлдириш каби ортиқча формал тартибларни бекор қилиш, давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон базадан ўзи оладиган тизим яратиш.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.