Ўзбекистон

Тошкентда 2 ёшли қизнинг қўли кесиб ташланди

Ҳолатга ССВ расмий муносабат билдирди.

Тошкентда 2 ёшли қизнинг қўли кесиб ташланди

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимларининг нотўғри муолажаси оқибатида 2 ойлик чақалоқнинг қўллари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, 2024 йил 9 декабрь куни соат 15:30 ларда 2024 йилда туғилган қизалоқ Ҳ.Ж. ота-онаси томонидан Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасига тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, хириллаш, ҳансираш, безовталик ва ҳолсизлик каби шикоятлар билан олиб келинган.

 

Бемор зудлик билан навбатчи шифокор Н.Султанова томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.

 

Дастлабки текширув давомида унга “Шифохонадан ташқари пневмония” ташхиси қўйилган. Беморнинг аҳволи шифокорлар томонидан оғир дея баҳоланиб, дарҳол муассасанинг чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқлар патологияси бўлимига  госпитализация қилинган.

 

Шунингдек, бўлимда гематолог, ангиохирург, болалар жарроҳи, неонатал-жарроҳ каби тор соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган қўшимча ва клиник тиббий текширувлар натижасида беморга “Асосий: Сепсис. Септицемия. Covid-19 этиологияли шифохонадан ташқари пневмония” асосий ташхиси ҳамда “Туғма юрак нуқсони-бўлмачалараро тўсиқ нуқсони” касаллиги ва унинг асорати бўлган “Нафас етишмовчилиги 1-2-даража. Юрак-қон томир етишмовчилиги 1-2-а даражаси” ташхиси қўйилган.

 

Муассасада даволаниш вақтида қизалоқда “Чап томонлама елка артерияси тромбоэмболияси. Чап қўл ва чап қўл панжасида қон айланишининг 3-а даражали ўткир бузилиши, полиорган етишмовчилиги” кузатилган.

 

Шу боис бемор ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ампутация ўтказишга қарор қилинган ва ота-онасининг розилиги билан унда жарроҳлик аралашуви амалга оширилган. Ҳозирда чақалоқнинг аҳволи стабил ҳолатда.

 

Айни пайтда мазкур ҳолат Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олиниб, вазиятга аниқлик киритиш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда 2 ёшли қизнинг қўли кесиб ташланди | Zamon.uz