Ўзбекистон

23 январь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республикада қор ёғиши кутилмоқда.

23 январь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

23 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ, 1 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.  

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи  жойларда туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси қор ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.  

custom img

Республика бўйича 10 193 та мактабда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди

Жорий ўқув йили якунида 11-синфни 472 436 нафар, 9-синфни эса 621 894 нафар ўқувчи тамомламоқда.

custom img

Қашқадарёда 2 та Nexia ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳодисага “Nexia-1” автомашинаси транспорт воситаларини нотўғри қувиб ўтиши сабаб бўлган.

custom img

Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора билан қўлга тушди

У тиббий харидлар бўйича тузилган шартнома маблағларни ўтказиб бериш эвазига 150 миллион сўм миқдорида “улуш” талаб қилган.

custom img

“Бугунги битирувчи — эртанги Учинчи Ренессанс бунёдкори” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон раҳбари 472 минг нафар битирувчини катта ҳаётга қадам қўяётгани билан табриклади.

custom img

“Бунёдкор” стадиони атрофи мухлислар ва масъул ходимлар билан тозаланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026'га тантанали кузатилгач, стадион атрофидаги белгиланмаган жойга ташлаб кетилган чиқиндилар йиғилди.

custom img

25 май куни давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларига хизмат автомашиналаридан фойдаланиш тақиқланади

25 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. Белгиланган талабларга амал қилмаган ходимлар жавобгарликка тортилади.

custom img

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди

Ҳужумни содир этган шахс Махфий хизмат ходимлари томонидан отиб ташланган.

custom img

Наманганда гуллар билан безатилган 300 дан ортиқ автомобиль шаҳар бўйлаб ҳаракатланди

Zamon.uz мухбири Наманганда ўтказилаётган 65-халқаро Гуллар фестивалидан фоторепортаж тайёрлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"