Тошкентда учта машина аварияга учради
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Бугун, 27 январь куни тахминан соат 01:20 ларда Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида Ford Mustang, Tracker-2 ва Onix автомашиналари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган.







