Ўзбекистон

Тошкентда она ва бола пичоқлаб кетилди

Ҳозирда улардан бири реанимацияда.

Тошкентда она ва бола пичоқлаб кетилди

Маълум қилинишича, Тошкентдаги шифохоналардан бирига 31 ёшли аёл ва унинг 12 ёшли фарзанди пичоқланган ҳолда оғир аҳволда олиб келинган.

 

Шифокорнинг сўзларига кўра, беморларнинг бош қисми санчилиб кесилган жароҳатлар билан оғир аҳволда бўлган. Шунингдек, беморларнинг кўкрак қафаси ва елкаларида санчилиб кесилган жароҳатлар аниқланган. Шифокорлар томонидан бир вақтнинг ўзида оғир аҳволдаги ўғил ҳамда унинг пичоқланган онаси жарроҳлик амалиётига олинган.

 

Маълумотга кўра, бемор уйда яқин қариндоши томонидан орқа томонидан кесилган жароҳатлар олган ва қўшниси томонидан шошилинч марказига олиб келинган.

 

"Операция амалиёти бошланди. Онанинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда, унинг ўғлининг ҳолати эса ҳозирда оғир аҳволда бўлиб, жонлантириш бўлимида керакли интенсив даволаш муолажаларини оляпти", - дейди шифокор.

 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабарига кўра, она ва болани пичоқлаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди

“Йўл харитаси”да бир қатор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

custom img

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Томонлар ўртасида бозорга кириш масалалари бўйича протокол имзоланди.

custom img

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

Саида Мирзиёева бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар, мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилишини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

custom img

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Болалар футбол майдонидаги ободонлаштириш ишлари вақтида ер масаласида келишмовчилик юзага келган.

custom img

Президент фармони билан бир гуруҳ марҳум ижодкорлар мукофотланди

Мамлакатда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган марҳум санъаткор, ёзувчи, ҳофиз, олимлар тақдирланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонада бўлади

Президент Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"