Ўзбекистон

“Uzbekistan airways” 2 тилда хизмат кўрсатиши таклиф қилинди

Бу вақт тежалишига хизмат қилиши мумкинлиги айтилди.

“Uzbekistan airways” 2 тилда хизмат кўрсатиши таклиф қилинди

“Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпаниясининг тил сиёсатини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

 

Сиёсатчининг сўзларига кўра, туризм нафақат бюджетни тўлдириш воситаси, балки мамлакат маданияти ва миллий ўзига хослигини тарғиб қилишнинг самарали усулидир.

 

Депутат авиакомпания нима учун йўловчиларга учта тилда хизмат кўрсатиши кераклиги тўғрисида савол берди.

 

“Йўловчиларнинг 20 фоизи инглиз, қолган 75 фоизи ўзбек тилини тушунади. 5 фоиз тасодифлар бўлиши мумкин. Миллий авиакомпания нима учун йўловчиларни қўшимча вақтини олади? Ҳамма жойда учта тилда, лекин авария ҳолатида самалётдан чиқиш эшикларидан фойдаланиш ҳақидаги жуда муҳим қўлланма рус ва инглиз тилида. Миллий компаниянида бироз миллий ғурур бўлиши керак, давлат тили ва кенг қўлланиладиган халқаро тиллардан биттаси ишлатилса, вақт ҳам тежалар эди”, — дея таъкидлади Қодиров.

 

Қодировнинг фикрича, “Узбекистан Аирвайс” давлат тилига кўпроқ эътибор қаратиши керак. У фақат ўзбек ва халқаро миқёсда кенг қўлланиладиган битта тилни ишлатиш нафақат вақтни тежашга, балки миллий маданият ва ўзига хосликка ҳурмат кўрсатишга ёрдам беришини таъкидлади.

 

“Миллий авиакомпания давлат тилига ва вақтни оқилона ишлатишга нисбатан ўз муносабатини қайта кўриб чиқиши керак”, — деди у.

 

Депутат миллий ғурурни намоён қилиш миллий авиакомпания учун устувор вазифалардан бири бўлиши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, бундай ўзгаришлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги маданий имижини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Uzbekistan airways” 2 тилда хизмат кўрсатиши таклиф қилинди | Zamon.uz