Ўзбекистон

Археологлар Эронда ер остидан шаҳар топишди

У босқинлар пайти бошпана бўлиб хизмат қилган.

Археологлар Эронда ер остидан шаҳар топишди

Эроннинг Язд провинциясидаги Абаркуҳ шаҳрида ер ости шаҳар топилди. Археологлар туннеллар, сув ўтказгичлар ва бошқа ер ости иншоотлари тармоғини ўрганишди. Улар босқинлар ва қуёшдан ҳимоя қилиш ва сув таъминоти мақсадида фойдаланилган.

 

Абаркуҳ Шираз, Язд ва Исфаҳон шаҳарларининг стратегик “олтин учбурчаги”да жойлашган шаҳар ҳисобланади. Ушбу минтақа маданий ва тарихий аҳамиятга эга. Шаҳар губернатори Хосейн Хатамининг сўзларига кўра, ер ости туннеллари уйларни сув каналлари билан боғлаб, ҳужумларда бошпана бўлиб хизмат қилган ва иссиқ даврларда биноларни совитган.

 

Айниқса тошдан ясалган сув ўтказгичи қизиқ. Унинг конструкцияси 18-аср охиридан 20-аср бошларигача ҳукмронлик қилган Қажарлар сулоласи давридаги иншоотларни эслатади. Ўша пайтда Абаркуҳ ҳозирги Озарбайжон ҳудудида яшаган Қажар туркман қабиласи учун муҳим нуқта эди.

 

“Ушбу тузилмалар ресурсларни бошқариш ва қаттиқ иқлим шароитида қулайлик яратиш учун оқилона ёндашув қанчалик муҳимлигини кўрсатади”, деб таъкидлади Хатами.

 

Хабарларга кўра, бу ҳудудда археологик ишлар давом этмоқда, олимлар бошқа ер ости тузилмалари мавжудлиги ҳақидаги фаразларини текшириб кўришмоқда.

 

Комила Одилова тайёрлади

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.