Ўзбекистон

Фарғонада 3 та ОТМ қайта ташкил этилади

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Фарғонада 3 та ОТМ қайта ташкил этилади

“Фарғона вилоятидаги олий таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, қуйидаги университетлар қайта ташкил этилади:

 

— Фарғона политехника институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали негизида Фарғона давлат техника университети;

 

— Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали негизида Қўқон давлат университети;

 

—Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалини қўшиб юбориш йўли билан Фарғона давлат университети.

 

2025/2026 ўқув йилидан мазкур университетларнинг малака талаблари ва ўқув дастурлари юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастурлари асосида ишлаб чиқилади.

 

Иқтидорли талабалар учун дарслар хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳларда ташкил этилади.

 

Фарғона давлат техника университетида Илғор муҳандислик мактаби ва “спин-офф” корхоналари фаолияти ташкил этилади ҳамда йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.

 

Тугатилаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини янгидан ташкил этилган тегишли университетларда давом эттиради.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

custom img

“Ўқитувчи — меҳр дарёси”: Президент устозларни касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев таълимнинг барча бўғинларидаги илғор педагогларни рағбатлантириш учун Абдулла Авлоний номидаги алоҳида давлат мукофотини таъсис этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқитувчиларнинг мукофот пулидан нега солиқ ушланади? Вазирлик изоҳ берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

custom img

B2 сертификати йўқ ўқитувчилар ишдан олинмайди: вазирликдан янги кўрсатма

B2 сертификати бўйича якуний тартиб Вазирлар Маҳкамаси қароридан сўнг белгиланади.

custom img

Фирибгарликка қарши янги тизим: банкларда антифрод 24/7 ишлайди

Марказий банк банклар, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторлари учун шубҳали операцияларни аниқлаш бўйича янги талабларни таклиф қилмоқда.

custom img

Жанни Инфантино Ўзбекистонда: ФИФА делегацияси икки кунлик ташриф билан келди

ФИФА делегацияси Ўзбекистонда қатор футбол объектлари ва лойиҳалари билан танишади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"