Хитой компанияси ходимларига 9 млн доллар надқ пул тарқатди
Бу тадбир компаниянинг йиллик йиғилишида бўлиб ўтган.

25 январь куни Ҳенан Мине Сране Со. Лтд. компаниясининг йиллик йиғилишида ходимлар кутилмаган ва саховатли акциянинг гувоҳи бўлишди. Компания раҳбарияти 70 метрлик стол устига 9 миллион доллар нақд пул қўйиб, ходимларга чекланган вақт ичида санаб олганча маблағ олиш имкониятини тақдим этди.
Қоидалар оддий эди: ҳар бир 30 кишилик жамоа ичидан иккита энг чаққон ҳисобчи танланди. Масалан, битта ходим 15 дақиқада 14 минг доллар санаб олишга муваффақ бўлди.
Компания президенти бундай саховатнинг сабабини тушунтириб, “Бизда банк кредитлари йўқ, ҳеч қандай қарзимиз йўқ, ва биз ходимларимиз ҳаётини яхшилашни чин дилдан истаймиз”, деб таъкидлади.
Комила Одилова тайёрлади







