Ўзбекистон

Тошкентда 20 ёшли қиз машинага солиб ўғирлаб кетилди

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.

Тошкентда 20 ёшли қиз машинага солиб ўғирлаб кетилди

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрида номаълум шахслар бир қизни ўғирлашга урингани акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, жабрланувчининг шахси аниқланган. У 2004 йилда туғилган қиз бўлган. Айни пайтда у билан психологлар ва ички ишлар органлари ходимлари ишламоқда.

 

Ўғриликни уюштирган йигитнинг шахси ҳам аниқланди.  У ўз танишлари билан тил бириктирган, 1994 йилда туғилган А. исмли йигит бўлиб чиқди.

 

“Биринчи ўғрилик уйим яқинида содир бўлди. Видеода учтаси кўриниб турибди. Кейинроқ менга тушунтиришларича, у камерага тушишни истамаган. Менда ҳалигача битмай келаётган кичик чандиқлар қолган. Бошим лат егани сабабли тез-тез бошим оғриб турибди”,- деди қиз.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 137-моддаси (одам ўғирлаш) ва 138-моддаси (ноқонуний равишда зўрлик ишлатиб озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўғирлашда иштирок этган барча шахслар аниқланган ва қўлга олинган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда 20 ёшли қиз машинага солиб ўғирлаб кетилди | Zamon.uz