Ўзбекистон

Фарғонада 17 ёшли бола аварияга учраб, вафот этди

У амакисига тегишли машинани “правасиз” бошқарган.

Фарғонада 17 ёшли бола аварияга учраб, вафот этди

Кеча, 30 январь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

 

Қайд этилишича, 2004 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. амакиси Ё.Ғ.га тегишли “BYD Song EV” русумли автомобилини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомашина жарима майдончасига олиб кетилаётганда 2007 йилда туғилган Х.Н. устози А.С.га тегишли “Damas”русумли автомобилда “Қапчуғай” маҳалласида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб юбориши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

Оқибатда “Damas” автомашина ҳайдовчиси Х.Н. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Фарғонада 17 ёшли бола аварияга учраб, вафот этди | Zamon.uz