Фарғонага учаётган самолётда носозлик кузатилди
Шу сабаб самолёт фавқулодда қўнган.

1 февраль куни Centrum Air авиакомпаниясининг С63336 рақамли рейсида Мадинадан Фарғонага учаётган А321нео самолёти Марида (Туркманистон) мажбурий қўнишни амалга оширди.
Авиакомпания матбуот хизмати маълум қилишича, бунга сабаб двигателда мой сизиб чиқиши бўлган.
Марига худди шу турдаги А321нео захира самолёти жўнатилган ва у йўловчилар ҳамда уларнинг юкларини Фарғонага етказиб берган.
“Centrum Air муҳандислар жамоаси двигателда мой сизиб чиқишини бартараф этди, самолёт яқин вақт ичида йўловчиларсиз Тошкентга техник парвозни амалга оширади”, дейилади хабарда.







