Германияда Усмоновнинг вилласи сотувга қўйилди
Бу энг қиммат хусусий кўчмас мулк битими бўлиши мумкин.

Германиянинг Бавария федерал ери ҳудудида, Алп тоғлари этагидаги Тегернзеэ кўли бўйида жойлашган ва рус олигархи Алишер Усмонов узоқ вақт яшаган вилла рекорд нархга – 25 миллион еврога савдога қўйилди. Бу Германия тарихидаги энг қиммат хусусий кўчмас мулк битими бўлиши мумкин.
Савдо оффшор компания Tegernsee (IOM) Лимитеднинг қарзларини қоплаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ушбу компания 2011 йилда виллани 7,2 миллион еврога харид қилган эди. Аммо суд қарорига кўра, компания ҳозир молиявий қийинчиликларга дуч келган ва унинг активлари асосан кўчмас мулкдан иборат бўлгани учун қарзларни тўлаш имкони бўлмаган.
Виллани савдога чиқариш ҳуқуқи Бавариянинг Волфрахтшаузен шаҳар суди томонидан арбитраж бошқарувчиси Улрих Крамерга (Улрич Срамер) берилган. У компаниянинг кредиторлари даъволарини қондириш учун ушбу мулкни сотиш мажбуриятини олган.
Бу вилла Германияда кўчмас мулкни сотиш бўйича энг йирик Иммовелт агрегатор сайтида тарихдаги энг қиммат уй сифатида қайд этилди. Мазкур интернет-портали 1996 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва илгари бундай катта нархдаги хусусий мулк савдоси кузатилмаган.
Комила Одилова тайёрлади







