Cаломатлик

Ичак саратонидан ҳимоя қилувчи 10 та маҳсулот

Тўғри овқатланиш орқали ичак саломатлигини қўллаб-қувватлаш ва саратон хавфини камайтириш мумкин.

Ичак саратонидан ҳимоя қилувчи 10 та маҳсулот

Британиялик диетолог Женна Хоупнинг таъкидлашича, сули ёрмаси, нўхат, қора ўрик ва малинадан иборат маҳсулотлар ичак саратонининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу маҳсулотлар таркибида кўп миқдорда толалар мавжуд бўлиб, улар ичак микробиотаси фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди.

 

Тадқиқотларга кўра, кунлик толалар миқдорини етарлича истеъмол қилмаслик йўғон ичак саратонига чалиниш хавфини оширади. Шифокорлар кунига 30 грамм тола истеъмол қилишни тавсия этадилар.

 

Қуйидаги маҳсулотлар айниқса толага бой ҳисобланади:

 

Сули ёрмаси – 50 граммли кичик косада 4,6 грамм тола мавжуд.

Нўхат – уч қошиқ билан 4,48 грамм толага эга.

Қора ўрик (қуритилган) – 100 граммда 7,9 грамм тола бор.

Малина – 20 дона мевада 5,4 грамм толага эга.

 

Шунингдек, қора ловия, попкорн, бодом, чиа уруғлари, авокадо ва ширин картошка ҳам толага бой маҳсулотлар қаторига киради. Айниқса, ширин картошкани пўстлоғи билан истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки у энг кўп ўсимлик толаларини ўз ичига олади.

 

Комила Одилова тайёрлади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Ичак саратонидан ҳимоя қилувчи 10 та маҳсулот | Zamon.uz