Чехияда қундузлар тўғон қуриб, давлатга ёрдам берди
Шу тариқа ҳукумат 1,2 миллион долларни тежашга эришган.

Чехиянинг Брди қўриқхонасида қундузлар табиий сув ҳавзаларини тиклашга катта ҳисса қўшди.
Қундузлар Падртка кўллари атрофида атиги икки кечада бир нечта тўғон қуриб, маҳаллий ҳайвонот дунёси, жумладан, ноёб тош қисқичбақалар ва амфибиялар яшаш шароитини яхшилади.
Бу ҳудудда тўғон қуриш лойиҳаси 2018 йилда тасдиқланган эди, бироқ бюрократик жараёнлар узоқ вақт давом этди. Натижада қундузлар ўз меҳнати билан ҳукумат режалаштирган ишни бажариб, давлат бюджетига 1,2 миллион доллар тежашга ёрдам берди.
Чехияда 2013 йилдан бери қундузларни ҳимоя қилиш дастури амал қилади. Ҳозирда мамлакатда тахминан 15 минг қундуз яшайди, ва давлат уларнинг келтирган зарарлари учун компенсация ҳам ажратади.
Комила Одилова тайёрлади







