Ўзбекистон

Ўзини қайта тиклайдиган асфальт яратилди

Энди йўллар ўзини-ўзи қайта таъмирлайди.

Ўзини қайта тиклайдиган асфальт яратилди

Олимлар гуруҳи битумдаги ёриқларни бартараф этиш усулини топиб, ўз-ўзини тиклайдиган йўлларни яратиш йўлини очди. Дунё бўйлаб йўл ёриқлари катта муаммо бўлиб қолмоқда. Масалан, АҚШда йўллардаги чуқурликлар туфайли ҳар йили тахминан 3 миллиард доллар зарар етказилади. Бундай йўл шикастланишлари нафақат транспорт воситалари эгаларига қўшимча харажат юклайди, балки атроф-муҳитга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Олимлар ўз кашфиёти ёрдамида бу муаммони ҳал қилишга умид қилмоқда.

 

Тадқиқотчилар йўл қопламасини ёриқлардан кейин тикланишга мажбур қилувчи усулни ишлаб чиқдилар. Гап шундаки, асфальт таркибидаги битум вақт ўтиши билан кислород таъсирида қотиб, мўртлашиб боради. Натижада, у ёрилиб, ёриқлар тобора катталашади ва йўлларда чуқурликлар пайдо бўлади. Ҳозиргача бу жараённи тўхтатишнинг самарали усули мавжуд эмас эди, чунки битум таркиби жуда мураккаб бўлиб, унинг деградация механизми етарлича ўрганилмаган эди.

 

Аммо олимлар компьютер моделлаштириш орқали бу жараённи яхшироқ тушунишга муваффақ бўлдилар ва ўз-ўзини таъмирловчи йўлларни яратиш ғоясини илгари сурдилар.

 

Тадқиқотчиларнинг фикрича, битумнинг емирилишини тўхтатиш учун асфальт таркибига микроскопик ўта бардошли биологик споралар жойлаштирилиши керак. Бу споралар инсон сочидан ҳам ингичка бўлиб, қайта ишланган нефть маҳсулотларига асосланган махсус тикловчи моддалар билан тўлдирилади.

 

Йўл қопламаси ёриқлана бошлаганда, ушбу моддалар автоматик равишда ажралиб чиқиб, битумни қайта эластик ҳолатга қайтаради ва ёриқларни тўлдиради. Шу тариқа, асфальт ўз-ўзини таъмирлайди ва йўлларнинг яроқлилик муддати анча ошади.

 

Бу технологиянинг асосий афзалликларидан бири – йўл таъмирлаш харажатларини камайтиришдир. Ҳозирги кунда бутун дунёда йўлларни тиклаш учун миллиардлаб доллар маблағ сарфланади. Янги ўз-ўзини тиклайдиган асфальт эса ушбу харажатларни сезиларли даражада камайтириши мумкин.

 

Комила Одилова тайёрлади

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзини қайта тиклайдиган асфальт яратилди | Zamon.uz