Тошкентда Cobalt ва автобус тўқнашиб кетди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Қайд этилишича, 8 февраль куни 09:30 ларда Yutong русумли электробус ҳайдовчи Миробод тумани КҲАЙ кўчасида бурилиб олиш вақтида Cobalt русумли автомобиль автобуснинг чап ёнидан чиқиб келиб майда тўқнашув содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, автобусга ҳеч қандай зарар етмаган. Шу сабаб икки тарафнинг ўзаро келишуви асосида ҳаракат давом эттирилган.
Ҳозирда мазкур автобус ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттирмоқда.







