Навоийда “Алишер Навоий ва шарқ ренессанси” симпозиуми бўлиб ўтди
Унда олимлар иштирокида “Назм ва наво” мусиқали кечаси ташкил этилди.

Бугун буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида Ҳазрат ҳайкали пойига гул қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.

Унда вилоят ҳокими ва масъуллар, симпозиумга ташриф буюрган хорижий меҳмонлар ҳамда Республикамизда фаолият олиб бораётган адабиёт, илм-фан ва санъат аҳли иштирок этди.

Тадбирлар шаҳардаги “Фарход” маданият саройида пойтахтлик ҳамда маҳаллий санъткорлар, шоир ва олимлар иштирокидаги “Назм ва наво” мусиқали кечаси билан давом этди.

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов“Алишер Навоий аа шарқ ренессанси” халқаро симпозиуми ҳар йили Навоий вилоятида ўтказиш таклифи билан чиқди.
Шунинг билан 8-9 февраль куни Навоий вилояти мезбонлик қилган “Алишер Навоий ва шарқ ренессанси” симпозиуми ўз ишини якунлади.







