Ўзбекистон

Маймун сабаб бутун Шри-Ланка чироқсиз қолди

У 22 миллион аҳолининг электр таъминотини издан чиқарди.

Маймун сабаб бутун Шри-Ланка чироқсиз қолди

“Маймун тармоғимиздаги трансформатор билан ўйнаган ва бу тизимда мувозанатсизликни келтириб чиқарган”, — деб тушунтирди Шри-Ланка энергетика вазири Кумара Жаякоди.

 

Ушбу ҳодиса якшанба куни эрталаб соат 11 атрофида оролда тўлиқ электр таъминотининг узилишига сабаб бўлди.

 

Маймун учун фожиали якунланган воқеа Шри-Ланка пойтахти Коломбонинг жанубидаги электр подстанциясида юз берган.

 

Шундан сўнг электр таъминотини қайта тиклаш босқичма-босқич амалга оширилди, аввало, касалхоналар ва сув тозалаш станцияларига электр берилди.

 

Шри-Ланка ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу воқеа юзасидан турли ҳажвий изоҳлар ва ҳукуматга қарши кинояли фикрлар билдиришди.

 

“Даилй Миррор” газетасининг душанба куни нашр этилган мақоласида энергетика бўйича мутахассислар йиллар давомида кетма-кет алмашиб келаётган ҳукуматларга электр тармоқларини модернизация қилиш кераклигини айтиб келганини эслатди.

 

“Шри-Ланка электр тармоқларининг ҳолати шунчалик ёмонки, ҳатто битта электр узатиш линиясида муаммо юзага келса ҳам бутун мамлакат бўйлаб электр узилиши мумкин”, — дея газета номаълум муҳандиснинг сўзларини келтирди.

 

2022 йилда Шри-Ланкада электр узилишлари мунтазам содир бўлган, аммо бунга маймунлар эмас, балки иқтисодий инқироз сабаб бўлган эди. Хабарларга кўра, иқтисодий инқироз туфайли мамлакат ёқилғи сотиб олиш учун етарли маблағ топа олмаган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Маймун сабаб бутун Шри-Ланка чироқсиз қолди | Zamon.uz