Тошкент вилоятида 8 та иссиқхона жаримага тортилди
Улар ҳавони ифлослантирувчи воситалардан фойдаланган.

8 февраль куни тунги вақтда Тошкент вилоятидаги 39 та иссиқхонада экологик назорат тадбирлари олиб борилди.
Тадбир давомида Тошкент туманида 13 та, Қибрай туманида 10 та, Зангиота туманида эса 16 та иссиқхона фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида айрим иссиқхоналарда иситиш мақсадида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи воситалар, хусусан, резина шиналардан фойдаланилаётгани аниқланди. Натижада Тошкент туманида 1 та, Қибрайда 5 та, Зангиотада эса 2 иссиқхонага нисбатан жарима қўлланилди.







