Энди экофаол оилаларга машина берилиши мумкин
Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони тасдиқланди.
Унга кўра, агар сиз экологик тамойилларни кундалик ҳаётингизда қўллаб-қувватласангиз, “экофаол фуқаро” мақомини олишингиз мумкин. Бу мақом сизга қуйидаги имтиёзларни тақдим этади:
— Давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма
— Давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитига чегирма.
Оиланинг барча вояга етган аъзолари “экофаол фуқаро” мақомини олса, “Яшил оила” мақомини олади. Бу оилалар орасида очиқ танлов орқали ҳар йили 14 та электромобиль учун танлов ўтказилади.
2025 йил охирига қадар сифатли ва экологик тоза ёқилғига ўтиш режалаштирилган. Шу сабабли АИ-80 ёқилғисини сотиш ва ишлатиш чекланади.
2026 йил 1 январдан ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 2 баравар оширилади ва 2027 йилдан яна босқичма-босқич кўтарилади.
2025 йил 1 октябрдан давлат хизматларида қоғоз ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.







