Lifestyle

Ижтимоий тармоқлар ёлғизликни кучайтиради

Олимлар бу бўйича тадқиқот ўтказишди.

Ижтимоий тармоқлар ёлғизликни кучайтиради

Америкалик олимлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш инсоннинг ёлғизлик ҳиссини камайтириш ўрнига, аксинча, уни кучайтиришини аниқлашди.

 

Бейлор университети олимлари тўққиз йил давомида Нидерландиядаги 7 мингдан ортиқ катта ёшли инсонларнинг рақамли одатларини таҳлил қилиб, ижтимоий тармоқларнинг руҳий фаровонликка таъсирини ўрганишди.

 

Натижалар шуни кўрсатдики, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш шакли қандай бўлишидан қатъи назар – фаоллик билан постлар жойлаш ёки шунчаки тармоқларни кузатиш – инсоннинг ёлғизлик ҳиссини камайтирмайди, балки уни кучайтириши мумкин.

 

Тадқиқотчилар виртуал алоқа инсоннинг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмаслигини таъкидлашди. Тадқиқот муаллифи, профессор Жеймс Робертснинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқлар инсонларни глобал ҳамжамият билан боғлагандек туюлсада, улар реал ҳаётдаги инсоний алоқаларни тўлиқ алмаштира олмайди.

 

Шунингдек, олимлар ушбу жараённинг икки томонлама эканини аниқлашди: ёлғизлик ҳисси кучли бўлган инсонлар кўпроқ ижтимоий тармоқларга мурожаат қилишади, аммо бу уларнинг аҳволини яхшилаш ўрнига янада оғирлаштиради.

 

Тадқиқотчилар ушбу натижалар руҳий саломатликни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий тармоқлардан соғлом фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, келгусида мавзуни янада чуқурроқ ўрганиш лозимлигини қайд этишди.

 

Комила Одилова тайёрлади

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Ижтимоий тармоқлар ёлғизликни кучайтиради | Zamon.uz