Қашқадарёдаги заправкада Спарк ёниб кетди
Вилоят ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун соат 08.00 ларда Косон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига автомобиль ёнаётганлиги юзасидан хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 08.15 да етиб бориб, ёнғинни 08.22 да тўлиқ ўчирган.
Аниқланишича, Косон тумани ҳудудида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида тўхтаб турган оқ рангли Спарк русумли автомобилнинг олд қисми ёнган.
Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.







