Андижонда “пайнетчи” 500 долларга чув тушди
Мижоз унга қалбаки пуллар билан тўлов қилган.

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида “Пайнет” шохобчасида қалбаки 500 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни муомалага киритган шахс аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган текширувда фуқаро И.X. интернет ўйинлари учун ҳисоб рақамига пул ўтказиш мақсадида “Сой бўйи” МФЙда фаолият юритувчи тадбиркор O.Ё.гa қалбаки валюталарни бериб кетгани маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







