Қашқадарёда яширин алкоголь цехи фош этилди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи фуқаро А. У. ўз яшаш уйида ноқонуний равишда қўлбола спиртли ичимликлар тайёрлаши аниқланган. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Туман департаменти ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Лолистон” МФЙдаги яширин цех фаолиояти фош этилди. Текширув давомида 810 дона қалбаки акциз маркалари, 1 864 дона “ЯНГИ ШАҲРИСАБЗ” ёрлиқлари, 3 430 дона турли хилдаги қопқоқлар, 85 литр қўлбола ароқ, махсус фильтр ускунаси, муҳр ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







