Зиёратчилар учун вакцина талаби ўзгаришсиз қолди
Менингитга қарши вакцина талаби бекор қилинмаган.

Саудия Арабистони 2025 йилдан бошлаб Ҳаж ва Умра зиёратига келувчи барча фуқароларда менингитга қарши эмланганлик тўғрисидаги ҳужжат бўлишини талаб қилувчи қарорни эълон қилган эди.
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ушбу талаб бекор қилингани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Санепидқўмита бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилиб, зиёратчилар учун эмланиш талаби ҳали ҳам амалда эканини билдирди.
Эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш ва юқумли касалликларнинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ҳаж ва Умра зиёратларига борувчиларга менингитга қарши эмланиш тавсия этилади.







