Саида Мирзиёева АҚШ элчиси билан учрашди
Мулоқотда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Кеча, 12 февраль куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашув ўтказди.
Суҳбатда тез ўзгараётган воқеликларни инобатга олган ҳолда АҚШнинг янги маъмурияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
“Шунингдек, аёллар учун имкониятлар яратиш, таълим соҳасини яхшилаш ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдик”, деб ёзди Мирзиёева ўз саҳифасида.







