Чилида кит ютиб юборган йигит омон қолди
У ҳақиқий даҳшатни ҳис қилганини айтган.

Ушбу ҳайратланарли ҳодиса йигитнинг отаси кўз ўнгида содир бўлди ва унинг видеоёзуви ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
8 февраль куни юз берган ҳодиса видеога туширилган бўлиб, унда улкан денгиз ҳайвонининг сувдан отилиб чиқиб, йигитни қайиғи билан бирга ютиб юборгани акс этган. Аммо атиги бир неча сониядан сўнг кит уни оғзидан чиқариб ташлаган.
Адриан Симанкас ўз ҳаётини эслар экан, шундай деди: “Мен ўлишимни ўйладим. У мени ютиб юборди, ҳаммаси тугади, деб ўйладим”.
У сувга тушиб қолгач, отаси ҳам худди шундай ҳужумга учраши мумкинлигидан қўрқиб кетган. Чунки Делл Симанкас ўғлидан атиги бир неча метр узоқликда эди. Бироқ, бахтига, улар иккаласи ҳам омон қолишди.







