Ўзбекистон

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Баъзи жойларда ёғингарчилик кутилмоқда.

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 февралда -1...-6, 18-19 февралда -2...+3, кундузи 17-18 февралда +6...+11, 19 февралда +5...+10 даража бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси -2...+3, кундузи +10...+15, 18 февралда кечаси 0...+5, кундузи +8...+13, 19 февралда кечаси 0...+5, кундузи +10...+15; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 17 февралда -1...-6, 18-19 февралда -2...+3, кундузи 17-18 февралда +6...+11, 19 февралда +5...+10 даража бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 февралда Самарқанд вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи 17 февралда +8...+13, 18-19 февралда +10...+15 даража бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи 17 февралда +12...+17; 18-19 февралда +10...+15 даража бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи 17 февралда +6...+11; 18-19 февралда +8...+13 даража бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси -3...-8, кундузи -3...+2, 18-19 февралда кечаси 0...-5, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди | Zamon.uz