Ўзбекистон

Тошкентда яширин нарколаборатория фош қилинди

Унда 23 килограмм кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланган.

Тошкентда яширин нарколаборатория фош қилинди

Махсус тезкор гуруҳ томонидан кузатувга олинган шахснинг Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ижарага олинган хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлашга мўлжалланган яширин нарколаборатория ташкил қилгани аниқланди.

 

Мазкур хонадонда ҳамда пойтахтнинг Учтепа тумани ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадонларда прегабалин, тропикамид, трилон каби кучли таъсир қилувчи моддалар, уларни тайёрлашда фойдаланиладиган прекурсорлар, қайта ишлаш ва тақсимлашга мўлжалланган тарози, колба, миксер каби лаборатория жиҳозлари, дориларни солишга мўлжалланган пластик бўш идишлар борлиги аниқланди.

 

Ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбирлар натижасида яширин нарколабораториядан жами оғирлиги 19 кг 225 гр прегабалин, 2 кг 960 гр тропикамид, 1,2 кг трилон кучли таъсир қилувчи моддалари, 20 литр хлорид кислотаси, 19 номдаги 1746 дона лаборатория ускуна ва жиҳозлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

custom img

Тошкент метрополитенига яна 3 та замонавий метро поезди олиб келинди

Йил охиригача Тошкент метрополитенига яна 11 та янги поезд олиб келиш режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистонда жазирама сабаб электр энергияси истеъмоли рекорд даражага етиши кутилмоқда

Электр тармоқларида аварияларнинг олдини олиш мақсадида профилактик назорат кучайтирилиб, айрим масъул раҳбарлар лавозимидан озод этилди.

custom img

Ўзбекистонда буғдойдан бўшаган далаларни ёққан 172 киши жаримага тортилди

Ҳуқуқбузарларга жами 212,5 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Табиатга етказилган зарар 652,3 миллион сўм этиб баҳоланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг отаси, мамлакатнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.

custom img

Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди

Меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ишчилар хонаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Ўзбекистонда Жаҳон Ислом цивилизацияси альянси тузилади

Янги тузилма Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази негизида ташкил этилиб, халқаро илмий ва таълим муассасаларини бир платформада бирлаштириши кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан юқори ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган қарийб 400 минг ҳайдовчига маъмурий огоҳлантириш қўлланилган.

custom img

Қорақалпоғистонда иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилади

Чекловлар 13 июлдан бошланиб, ҳудудларга қараб 15–18 июлгача амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"