Ўзбекистон

Ноқонуний “Ҳаж” ва “Умра” сафарлари фош этилди

Расмий лицензиясиз зиёрат ташкил этмоқчи бўлганлар жазоланади.

Ноқонуний “Ҳаж” ва “Умра” сафарлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқароларни ноқонуний равишда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига юборишга уринган бир нечта шахсларнинг фаолияти фош этилди.

 

Тезкор тадбир давомида 1969 йилда туғилган, Андижон вилояти Балиқчи туманида истиқомат қилувчи шахс, маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини жорий йилги “Ҳаж” зиёратига жўнатиш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилгани ва ушбу маблағни олаётган вақтида ушланганлиги аниқланди. Ушбу шахс зиёрат сафарларини ташкил этиш учун зарур бўлган расмий лицензияга эга бўлмаган.

 

Шунингдек, Наманган шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирмалардан бирида ишловчи, 1981 йилда туғилган шахс икки нафар фуқаронинг “Ҳаж” зиёратига боришини ташкил қилиш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

 

Хоразм вилояти, Гурлан туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида яшовчи уч нафар фуқаро учун Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи, лекин зиёрат сафарларини ташкил қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган фирма орқали “Умра” зиёратини уюштиришга ваъда берган. У бу хизмат эвазига 3450 АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу маблағни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

 

Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошлоқ туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро расмий ваколатга эга бўлмаган ҳолда “Умра” зиёратини ташкил қилиш баҳонасида Қўштепа туманида яшовчи икки нафар фуқаро учун виза расмийлаштириб бериш эвазига 2400 АҚШ доллари олаётганида қўлга олинди.

 

Қува туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро Телеграм мессенжерида ўзининг зиёрат сафарларини ташкил қилувчи фирма борлигини айтиб, икки нафар фуқаро учун “Умра” визасини расмийлаштириш баҳонасида 3100 АҚШ доллари талаб қилган. У ушбу маблағнинг 1800 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

 

Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан тегишли жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқароларга, “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларини фақатгина расмий тартибда ваколатли ташкилотлар орқали амалга ошириш тавсия этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ноқонуний “Ҳаж” ва “Умра” сафарлари фош этилди | Zamon.uz