6 мартгача бепул кино намойишлар ташкил этилади
“Очиқ эшиклар куни” 20 февралдан бошланади.

20 февралдан 6 мартгача Миллий Кино Санъати Саройида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтади. Ушбу тадбир доирасида 2024 йилда суратга олинган ўзбек фильмлари томошабинларга бепул намойиш этилади.
Дастурда бадиий, бадиий-публицистик, ҳужжатли, қисқа метражли ва анимацион фильмлар ўрин олган. Хусусан, “Баҳодир Ялангтўш”, “Уч қаҳрамон”, “Баҳорни қувиб” ва «Пандемия» каби бадиий фильмлар намойиши режалаштирилган.







