Сиёсат

Президент замонавий мудофаа технологиялари билан танишди

Давлат раҳбари соҳада сунъий интеллектдан фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

Президент замонавий мудофаа технологиялари билан танишди

 

21 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказида бўлиб, ишлаб чиқариш қувватлари, илғор ишланмалар, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан танишди.

 

Ҳарбий салоҳиятни мустаҳкамлашда ҳарбий хизматчиларнинг профессионаллиги билан бир қаторда, мудофаа саноатини ривожлантириш ҳам муҳим ўрин тутади. Мамлакатимизда замонавий мудофаа саноатининг шаклланиши Президент ташаббуслари билан амалга оширилиб, бу йўналишдаги ислоҳотлар тарихий аҳамият касб этмоқда. Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги агентлик томонидан қурол-яроғларни модернизация қилиш, янги технологияларни жорий этиш ва илғор ишланмаларни қўшинларда татбиқ этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

Инновацион технологиялар марказида бугунги кунда 80 га яқин ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Шу билан бирга, робототехника ва учувчисиз аппаратлар бўйича стартап лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда.

 

Давлат раҳбари ташрифи давомида ҳарбий техниканинг янги намуналари ва мудофаа соҳасини ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳалар тақдим этилди. Президент бу борада ҳали олдинда муҳим вазифалар турганини таъкидлаб, мудофаа тизимининг рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни доимий такомиллаштириб бориш ҳамда инновацион технологиялар ва сунъий интеллектдан кенг фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

 

Шунингдек, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш, хусусий секторни фаол жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш ва соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Илмий лабораториялар ташкил этиш ва замонавий технологияларни жорий этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мудофаа саноати корхоналари халқаро миқёсда ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 17-21 февраль кунлари Абу-Даби шаҳрида ўтказилаётган «ИДEХ-2025» халқаро кўргазмасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 100 дан ортиқ ҳарбий техника ва маҳсулот намуналари тақдим этилмоқда. Хусусан, хорижий ҳамкорлар орасида катта қизиқиш уйғотган “Арслон 8×8” ва “Арслон 6×6” зирҳли транспортёрлари ҳамда «Тўфон» ўзиюрар гаубицаси намойиш этилмоқда.

 

Ташриф якунида Президент мудофаа саноатини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаб, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот сифатини янада яхшилаш ва миллий корхоналарни халқаро бозорда мустаҳкам ўрин эгаллашига йўналтирилган аниқ вазифаларни илгари сурди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.