Ўзбекистон

Тошкентдан Жиддага учаётган самолёт фавқулодда қўнди

Парвоз давомида йўловчида такрорий инфаркт содир бўлган.

Тошкентдан Жиддага учаётган самолёт фавқулодда қўнди

Маълум қилинишича, UZS4003 Тошкент – Жидда рейси бортда юзага келган фавқулодда тиббий ҳолат сабабли Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақида “Air Samarkand” авиакомпанияси хабар қилди.  

 

Парвоз давомида 75 ёшли йўловчида такрорий инфаркт содир бўлган. Самолёт бортида бўлган шифокор беморнинг ҳаёти хавф остида эканлигини тасдиқлади.  

 

Ҳаво кемаси командири Таланов Роман Игоревич бошчилигидаги Air Samarkand экипажи тезкор қарор қабул қилиб, беморга зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Баҳрайнга фавқулодда қўнишга қарор қилди. 

 

Борт кузатувчилари шифокор билан биргаликда бортдаги тиббий қутилар ва ускуналар ёрдамида беморга биринчи ёрдам кўрсатди. Аэропортда бемор барқарор ҳолатда тез ёрдам бригадасига топширилган.  

 

Маълумот ўрнида, рейс тахминан 1 соат кечикиш билан Жиддага давом этади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентдан Жиддага учаётган самолёт фавқулодда қўнди | Zamon.uz