Ўзбекистон — Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Бу бўйича Нью-Йоркда битим имзоланди.

21 феврал куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма битим имзоланди. Бу ҳақида “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Суринамнинг БМТдаги доимий вакили Сунил Алграм Ситалдин имзолади. Суринам Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган 158-давлат бўлди.







