Tesla 376 мингдан ортиқ машинани қайтариб олади
Бунга рул билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган.

Американинг Tesla электромобиль ишлаб чиқарувчи компанияси АҚШда 376 мингдан ортиқ машинани рул гидрокучайтиргичи билан боғлиқ муаммолар туфайли чақириб олади.
Муаммо дастурий таъминот билан боғлиқ бўлиб, у рул кучайтиргичининг, айниқса кичик тезликда, самарасиз бўлишига олиб келиши мумкин. Бу бахтсиз ҳодисалар хавфини оширади.
Model 3 ва Model Y 2023 йилгача бўлган дастурий таъминот версияси билан чақириб олинади.
Федерал регулятор NHTSA текшируви Tesla автомобиллари эгаларининг шикоятларидан сўнг бошлаганди. Шундан сўнг ишлаб чиқарувчи дастурий таъминотни янгилади.







