Тошкент – Фукуока рейси кечиктирилди
Бунга самолётдаги техник муаммо сабаб бўлган.

21 февраль куни соат 23:55 да жўнаши режалаштирилган самолёт экипажи шасси тебранишини сезди. Хавфсизлик қоидаларига мувофиқ, парвоз бекор қилиниб, самолёт терминалга қайтарилди.
Муҳандислар томонидан ўтказилган текширув натижасида айрим деталларнинг алмаштирилиши зарурлиги аниқланди ва ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Носозлик бартараф этилгач, қўшимча техник текширув амалга оширилади.
Йўловчиларнинг қулайлиги учун меҳмонхонага жойлаштириш чоралари кўрилди. Янгиланган жўнаш вақти – 22 февраль, соат 22:00 (маҳаллий вақт).







