Ўзбекистон

Испанияда одам савдосининг йирик тармоғи фош этилди

Улар 1000 дан ортиқ аёлларни алдов йўли билан сотган.

Испанияда одам савдосининг йирик тармоғи фош этилди

Испания полицияси одам савдоси билан шуғулланган йирик жиноий гуруҳни ушлади. AFP агентлигининг хабарига кўра, ушбу гуруҳ сўнгги бир йил ичида 1000 дан ортиқ аёлларни ноқонуний операцияларга жалб қилган.

 

Жиноятчилар асосан Жанубий Америкадан, хусусан, Колумбия ва Венесуэладан келган аёлларни ёлғон иш таклифлари билан Испанияга жалб қилган. Уларнинг аксарияти жинсий эксплуатация қурбонига айланган.

 

Полиция операцияси натижасида 48 нафар аёл қутқарилган ва 48 киши қўлга олинган. Улардан уч нафари – икки колумбиялик ва бир испаниялик – гуруҳ етакчилари экани маълум бўлди. Ҳибсга олинганларнинг аксарияти Испаниянинг Аликанте шаҳрида сақланмоқда.

 

Жабрланган аёллар фаррошлик ёки гўзаллик салонларида иш топиш ваъдаси билан алданган. Аммо Испанияга етиб келганларидан сўнг жинсий эксплуатация қилинадиган клубларга юборилган. Уларга кунига атиги икки соат ташқарига чиқишга рухсат берилган, қолган вақт эса видеокузатув остида бўлишган.

 

Ҳозирда полиция терговни давом эттирмоқда, гумонланувчилардан олти нафари тергов изоляторига жойлаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Испанияда одам савдосининг йирик тармоғи фош этилди | Zamon.uz