Ўзбекистон

Қандай одатлар иммунитетни мустаҳкамлайди?

Бунинг учун аввало тўғри овқатланиш лозим.

Қандай одатлар иммунитетни мустаҳкамлайди?

Иммунитет – организмнинг инфекция ва бактерияларга қарши табиий мудофааси. Унинг асосий вазифаси танага кирган микроб ва вирусларни аниқлаш ҳамда йўқ қилишдан иборат.

 

Бу тизимнинг яхши ишлаши, аввало, организмдаги тўғри балансга боғлиқ. Бироқ баъзи ҳолларда иммунитет пасайиб, тана касалликларга қарши курашолмай қолади. Бунинг олдини олиш учун эса бир неча қоидаларга амал қилиш мақсадга мувофиқ.

 

Тўғри овқатланиш: ушбу қоида иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Айниқса, С, D, E каби витаминлар, омега-3 ёғ кислоталари ва турли минерал ҳамда тўқималарга бой егуликлар тананинг курашиш қобилиятини ошириш билан бирга, барқарор фаолият кўрсатишини таъминлайди.

 

Бунинг учун овқатланиш рационига саримсоқ пиёз, сабзи, лавлаги, занжабил, броколли, наъматак, кўкатлар, қовоқ, олма, цитруслар, асал, денгиз балиқлари, сут маҳсулотлари, ёғсиз гўшт каби табиий мева-сабзавот ва озуқаларни киритиш мақсадга мувофиқ.

 

Жисмоний фаоллик: доимий ҳаракатда бўлиш ва ҳар куни эрталаб бадантарбия қилиш иммунитетни кучайтиради. Айниқса, бунда пиёда юриш, югуриш, велосипед учиш ва сузиш каби спорт машғулотлари жуда фойдали.

 

Тоза сув ичиш: сув организм учун жуда муҳим. У танадан токсинларни чиқариб, иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, ушбу тизимга тўғридан тўғри фойдали таъсир кўрсатиб, танани заҳарланишдан ҳимоялайди.

 

Аксинча кам миқдорда сув ичиш ҳужайра, тўқима ва органлар фаолиятига салбий таъсир этиб, иммун тизимининг заифлашишига олиб келади. Шу сабабли мутахассислар одам бир суткада ҳар бир килограмм вазни учун 40 миллилитр сув истеъмол қилиш лозимлигини таъкидлайди.

 

Яхши ухлаш: тиниқиб ухлаш иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, организмнинг тикланишига ёрдам беради. Уйқу давомида иммун ҳужайралари янада самарали ишлайди. Организмнинг тўлиқ дам олиши учун катта ёшдаги инсонлар ҳар куни ўртача 7-8 соат ухлаши керак.

 

Стрессдан сақланиш: давомий асабийлашиш иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлади. Шунинг учун руҳий барқарорликни сақлаш жуда муҳим.

 

Гигиенага риоя қилиш: қўлларни тез-тез ювиш ва бошқа санитария қоидаларини амалга ошириш микроб ҳамда вируслардан ҳимоялайди.

 

Шунингдек, касалликларга қарши вакцина олиш, ёмон одатлардан воз кечиш ҳам иммунитетни мустаҳкамлайди.

custom img

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилади

Бундан ташқари шаҳарларда канализация хизматлари қамрови 80 фоизга етказилади. Бунинг учун қўшимча 1,3 миллиард доллар инвестиция жалб этилади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Беларус делегациясини қабул қилди

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Аномал иссиқ автобуслардаги кондиционерлар самарадорлигига таъсир қилмоқда — "Тошшаҳартрансхизмат"

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобуслардаги совитиш тизимлари юзасидан билдирилаётган эътирозларга муносабат билдириб, айрим автобусларда кондиционер мавжуд эмаслигини маълум қилди.

custom img

Жиззахда уч нафар вояга етмаган қиз ҳовузда чўкиб, вафот этди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

custom img

Бухородан глобал майдонга қадар. Миршод Шакиров қандай қилиб мамлакатлар ва бизнеслар ўртасида кўприк қурмоқда?

Бухорода туғилиб, Тошкентда таҳсил олган, профессионал фаолиятининг муҳим босқичини Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳида бошлаган Миршод Шакиров глобал майдонда фаолият юритаётган ўзбекистонликлардан.

custom img

“Райҳон” миллий таомлар ресторани эгаси 8 йилга қамалди

У Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

custom img

Фарғонада янги туғилган чақалоғини сотишга уринган эр-хотин 5 йилга қамалди

Айбланувчиларнинг сўзларига кўра, болани сотишдан тушадиган маблағ қарзларни ёпиш ва Туркияга ишлаш учун кетишга сарфланиши режалаштирилган эди.

custom img

Ўзбекистонда аномал иссиқ ортга чекинмоқда

Ҳафта ўрталаридан мамлакатнинг кўп қисмида кундузги ҳарорат 30–35 даражагача тушиши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"