Энди ген терапиясида кўриш қобилиятини тиклаш мумкин
Шу усул орқали 4 нафар бола мувафаққиятли даволанди.

Лондонда олимлар кам учрайдиган Лебер туғма амаврози касаллигига чалинган тўрт нафар болада кўрликни даволашга муваффақ бўлди. Энди улар шаклларни кўра олади, ўйинчоқларни топа олади. Улар ҳатто ўқиш ва ёзишни ҳам ўрганмоқда.
Моорфиелдс шифохонаси ва UCL олимлари болаларнинг кўз тўр пардасига AIPL1генини киритди. Бу ген фоторецептор ҳужайраларни фаоллаштириб, кўриш қобилиятини тиклашга ёрдам беради.
Операция 2020 йилда Буюк Ормонд шифохонасида ўтказилди. Шифокорларнинг таъкидлашича, илгари фақат ёруғлик ва қоронғиликни ажрата олган болалар ҳозир ҳатто ўқишга ҳам қодир.
Ушбу терапия Буюк Британиянинг MHRA регулятори томонидан махсус лицензия асосида амалга оширилди ва яна етти нафар бола шундай даволанмоқда. Бу эса туғма кўрликка қарши курашда янги давр бошланишидан далолат беради.







