Тошкентдаги боғчада овқат емаган бола стулга скотчлаб қўйилди
Ҳолат юзасидан шаҳар ММТБ расмий мубосабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги хусусий боғчалардан бирида болаларни овқат эмагани учун скотчлашгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 21 февраль куни Юнусобод туманидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи С.A. ва ёрдамчиси X.M. болалардан бирини овқат емагани учун стулга скотчлагани аниқланган.
Ташкилот маъмурияти тарбиячи С.A., ёрдамчиси X.M. лар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилган ва улар ишдан бўшатилган.
Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан суриштирув-ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.







