Андижондаги “Жаҳон бозори”да ёнғин чиқди
Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Кеча, 26 февраль куни 20:10 да Андижон шаҳар Найман кўчасида жойлашган Тадбиркорлик субъектига тегишли савдо дўконида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, соат 20:12 да ҳудудга яқин масофада бўлган бўлган бўлинмалар айтилган манзилга етиб борган ва соат 20:35 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида савдо дўконининг 80 метр квадрат майдонда шифт том қисми ва савдо дўкони ичидаги буюмлари ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







