Энди барча мактаб битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади
Таълим тили ўзбек бўлмаган синфлар учун ҳам она тилидан имтиҳон жорий этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи асосида умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди. Ушбу ҳужжатга кўра, имтиҳон топшириладиган фанлар рўйхати ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Асосий ўзгаришлардан бири – таълим тили ўзбек бўлмаган синфларнинг битирувчилари энди давлат тилидан имтиҳон топширишлари мажбурий бўлади.
9-синф ўқувчилари учун имтиҳонлар:
- Она тили ва адабиёти (ўзбек синфлари) – ёзма;
- Давлат тили (таълим тили ўзбек бўлмаган синфлар) – ёзма;
- Математика – ёзма;
- Ўзбекистон тарихи – ёзма/оғзаки;
- Жисмоний тарбия – амалий.
11-синф ўқувчилари учун имтиҳонлар:
- Она тили ва адабиёти (ўзбек синфлари) – ёзма;
- Давлат тили (таълим тили ўзбек бўлмаган синфлар) – ёзма;
- Математика (асосий ёки чуқурлаштирилган) – ёзма;
- Тарих – ёзма.
Ўқувчининг танловига кўра:
- Она тили ва адабиёти (қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилларида таълим олганлар учун), Биология, Физика, Кимё, Давлат ҳуқуқ асослари, География – ёзма;
- Чет тили – ёзма/оғзаки.
2025 йилдан бошлаб ўзбек тилида таълим олмаган мактаб битирувчилари учун давлат тилидан имтиҳон топшириш мажбурий этиб белгиланди.
Қўшимча маълумотлар вазирликнинг ижтимоий тармоқлари орқали эълон қилинади.







