Тошкентда автобус дарахтга бориб урилди
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Бугун, 27 февраль куни, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчасида 50-сонли шаҳар автобуси дарахтга бориб урилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага автобуснинг юриш қисмидаги техник носозлик сабаб бўлган. Воқеа жойига зудлик билан қутқарув хизматлари ва тез тиббий ёрдам бригадалари етиб борган.
Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олган, унинг соғлиғи ҳолати ҳозирда аниқланмоқда.
Ваколатли органлар томонидан ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганиш бўйича текширув бошлаб юборилган. Расмий маълумотларга кўра, воқеа юзасидан қўшимча ахборот берилиши кутилмоқда.







