Фарғона ҳокими жаҳон чемпионига уй совға қилди
У 2024 йили олтин медални қўлга киритганди.

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 23 ёшли ўсмирлар ўртасида “Юнон-рум” кураши бўйича 1-жаҳон чемпиони Алишер Ғаниевга хонадон калитини топширди. Бу ҳақида ЎзА ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, уй Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивидан берилди.
Вилоят ҳокими чемпионни ютуқлари билан қутлаб, ушбу спортчидан ниятлар катта эканлиги, спортнинг шу тури бўйича олимпиада йўлланмаларини олиб, мамлакат байроғини юқорига кўтариб, мадҳиямизни баралла янграшига, юртимизни дунёга танитишда ўз ҳиссасини қўшишга бундан кейинги фаолиятида ҳам катта омад ва зафарлар тилаб, катта ғалабаларни кутиб қолишга умид ва ишонч билдирилди.
Маълумот ўрнида, Алишер Ғаниев Бувайда туманида туғилган. Ҳозирда Чирчиқ давлат жисмоний тарбия университети 1-босқич талабаси. “Юнон-рум” кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси.
У 2024 йил октябрь ойида Албания пойтахти Тирана шаҳрида бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида -60 кг вазн тоифасида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди ва Ўзбекистон тарихида 23 ёшли ўсмирлар ўртасида “Юнон-рум” кураши бўйича 1-жаҳон чемпионига айланди







