Бухорода ноқонуний майнинг ферма фош этилди
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши кураш давом этмоқда. Шу доирада Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ноқонуний майнинг фаолияти аниқланган.
Текширув давомида фуқаро Sh.S.ga тегишли нотурар бинода 22 дона “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалари мавжудлиги аниқланган. Натижада 2,1 миллиард сўмлик электр энергияси ноқонуний сарфланган.
Бундан ташқари, бино ичида электр тармоғидан узилган 4 дона “Whatspower P21” ва 28 дона носоз “Antminer L3+” қурилмалари ҳам борлиги аниқланган ва улар белгиланган тартибда мусодара қилинган.







