Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Бугун, 1 март куни соат 15:23 да Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Воқеа жойига ФВБ, ИИББ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Ҳозирда айтилган манзилда қутқарув ишлари олиб борилмоқда ва 5 нафар фуқаро қутқарилган, ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.







