Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди
У Президентга маслаҳатчи ўринбосари этиб тайинланди.

Аввалроқ Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилгани ва унинг ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Ташпўлатов вазир этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.







