Тошкентда ўқитувчи 9 ёшли қизга шилқимлик қилди
Ҳозирда у суд қарори билан 5 суткага қамалган.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди 24 ёшли ўқитувчи Д.М.га ўз ўқувчисига нисбатан шилқимлик ҳаракатларини қилгани учун жазо тайинлади.
Маълумотларга кўра, Д.М. пойтахтдаги хусусий таълим марказларидан бирида чизмачилик ўқитувчиси бўлиб ишлаган. У машғулотлар давомида 9 ёшли қизга бир неча маротаба шаҳвоний шилқимлик қилган. Қиз бу ҳақида онасига айтиб берганидан сўнг, она ўқитувчи устидан ариза ёзган.
Суд эркакни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) билан айбдор деб топиб, 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.







